Ёрматов Саттор
Ёрматов
Саттор

Рядовой / Пулемётчик, Партизан
7.01.1917 - 5.12.2005

История солдата

Ёрматов Абдусаттор 1917 йил 7 январь Фарғона вилоятида туғилган. 1940 йил 23 февраль куни 23 ёшида Ватан ҳимоясига жўнайди. Ёрматов Абдусаттор Житомир шахрини немис фашистлардан озод килишдаги шиддатли жангда оғир яраланиб Киев шахридаги касалхонага ётади. Бу жанг хакида “Коммунизм йўли” газетасидаги маколада шундай дейилади “Душман самолётлари ташлаган бомабалар, автоматдан отилаётган ўклар ерни ларзага келтирар эди. Бўлинма бошлиғи Абдусаттор ака зенитни ўзи бошкариб, 2та немис самолётини уриб туширди. Ушбу жангда оғир яраланиб Киев шаҳридаги касалхонада даволанади. Ёрматов Абдусаттор ушбу жангда кўрсатан жасорати учун “Жасурлиги учун” медали билан такдирланди.” Ёрматов Абдусаттор касалхонада даволанаётган пайтида немислар бостириб келиб касалхонани эгаллаб олади. Ёрматов Абдусаттор асирга тушади. Немислар асирларни концлагерга кўчириш учун поездда йулга чикишади. Шу пайт Ёрматов Абдусаттор ҳамда колган асирга тушган жангчилар биргаликда поезднинг полидаги тахталарни тешиб поезд тагидан чикиб оша атрофдаги ўрмонга кочиб кетишади. Ўрмонда улар Брос Тито бошчилигидаги партизанларга дуч келиб уруш охиригача партизанлар билан биргаликда Ватан химояси учун курашади. Уруш тугагандан 1 йил ўтибгина Ёрматов Абдусаттор уйга кайтади. Ёрматов Абдусаттор урушда катнашганлиги тўғрисида давлат органларига мурожат килмайди чунки оша давр сиёсати асирга тушган жангчиларни давлат душмани ва хоинликда айблашган эди. Вакт отиб давлат сиёсати ўзгаргач 23 февраль 1982 йил Ёрматов Абдусатторнинг фарзандлари Фарғона шаҳри КГБ бўлимига мурожат килади. КГБ ходимлари архивни текширишаётганда бир расмга кўзи тушади. Ушбу расм Брос Тито бошчилигадаги партизанлар жангларнинг бирига кетишдан олдин тушган сурати бўлган. Ушбу расмда Ёрматов Абдусаттор хам бўлган. Шундан сўнг Ёрматов Абдусатторга барча орденлар ва медаллар берилади. Шунингдек 2 Жахон урушида катнашгани хакида гувахнома хам берилади. Мен Абдуллаев Равшан Ёрматов Абдусатторнинг энг катта чевараси бобом билан фахрланаман. Менинг бобом бизга тинчлик ва фарованлик совға килганлари учун минатдорман. Бобом 2005 йил вафот этдилар лекин уларнинг жасорати ва хотиралари мен билан бирга. Мен бобом Ёрматов Абдусатторнинг чевараси бўлганлигимдан фахрланаман.

Регион Узбекистан
Воинское звание Рядовой
Населенный пункт: Ташкент
Воинская специальность Пулемётчик, Партизан
Место рождения Узбекистан город Фергана
Годы службы 1940 1946
Дата рождения 7.01.1917
Дата смерти 5.12.2005

Боевой путь

Место призыва Кировский район Ферганская область УзССР
Дата призыва 9.02.1940
Боевое подразделение 184 стрелковый полк
Принимал участие Участвовал в битвах под руководством Бром Тито

Автор страницы солдата

Страницу солдата ведёт:
История солдата внесена в регионы: